Salus Vita клиникасидан ажойиб янгилик!

Беморнинг кайфияти, даволанишга бўлган истаги, шифокорга бўлган ўзаро ишончи, унинг саломатлиги тикланишида мухим аҳамият касб этади.

“Salus Vita” клиникаси раҳбари Шуҳрат Расуловнинг фикрига кўра, хозирги кунда беморлар нафақат шифокорларнинг уларга бўлган муносабатларига, балки тиббиёт муассаларида яратилган мухитга хам катта эътибор қаратишмоқда.

Далда ва ишонч ҳақида

Баъзан кичик бир эътибор, руҳий далда, бир оғиз ширин сўз билан беморни даволаш мумкин. “Аура” деган тушунча бор. Энг аввало, уни барчага ижобий таъсир этадиган холатга келтирмасак, беморларни чет элдан келтирилган энг қимматбаҳо дори-дармон қўллаб ҳам даволай олмаймиз. Чунки шиддатли замонда яшаяпмиз, кўп ишлаяпмиз ва кўп чарчаяпмиз. Гоҳида ота-онамизга, фарзандларимизга ҳам етарлича эътибор қарата олмаймиз. Яқинларимизга ғамхўрлик қилмаганлигимиз сабабли ҳам кўп касалликлар келиб чиқиши мумкин. Бундай ҳолатларда касаллик танада эмас, кўпроқ руҳиятда “ин қурган” бўлади. Шу боис ҳам ходимларимизга қўйиладиган биринчи талаб — беморни тинглай билиш.

Шифокор ва Бемор ўртасида ўзаро ишонч бўлиши лозим. Токи, бемор ўз саломатлигини шифокорга ишониб топширсин. Бемор, Шифокор унинг саломатлиги хақида қайғураётганлигини хис этиши лозим.

Сабабни йўқотмасак, оқибат келиб чиқаверади

Касалликни даволашда уни келтириб чиқарган сабабга алохида эътибор бериш лозим. Чунки, сабабни бартараф этмасак, касаллик қайта келиб чиқиши аниқ. Сабаб сифатида эса ўз навбатида бошқа бир касаллик аниқланиши мумкин. Уни охиригача даволамаслик эса, бошқа аъзоларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бугун оддий ревмопробага таҳлил топшириб, касалликнинг олдини олишга эринамиз, баъзида вақтимизни ёки пулимизни қизғанамиз. Аммо эртага бизнинг эътиборсизлигимиз, биз эринган ёки ўзимиздан қизғанган нарсалардан қимматли бўлган соғлиғимизни йўқотишимизга олиб келади.

Мақсадимиз касалликни олдини олиш

Клиникамизда хорижлик кўзга кўринган мутахассислар билан хайрия тадбирларини, бепул кўрикларни, турли акциялар мунтазам равишда ўтказиб борилади. Ўтказилаётган тадбирларимиз аҳолининг турли қатламларини қамраб олган. Бир неча йиллар давомида кўкрак сарантонини аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш бўйича акциялар ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, кўкрак саратони касаллигига гумон қилиниб текширувдан ўтказилган аёлларнинг 49 фоизи соғлом бўлиб чиқди. Демак, одамлар ўз саломатлигига эътиборлироқ бўлишни бошлашди, Шифокор кўригидан кеч бўлганида эмас, балки дастлабки аломатлар пайдо бўлганида ёки ҳали бошланмасидан ўтишмоқда. Касалликка қарши кураш ўз вақтида бошланмоқда. Бунда бизнинг озгина бўлса-да, ҳиссамиз борлиги одамни қувонтиради.

Булардан илҳомланиб, яқинда “Соғлом ҳаёт” ва “Саломатлик жавоҳирлари” лойиҳаларини йўлга қўйдик. Ижтимоий тармоқлар орқали энг кўп учраётган касалликларнинг олдини олишга бағишланган мақолаларни бериб бормоқдамиз. Мақсад — одамларни огоҳлантириш, тиббий билимини, савиясини ошириш.

Бизнинг ютуқларимиз ва афзалликларимиз

Даволашда ахборот технологиларидан кенг фойдаланишни клиникамиз Республикада биринчилардан бўлиб 2011 йилдаёқ йўлга қўйди. Хусусан, клиникамизни ягона тармоққа бирлаштириб, беморнинг электрон анкеталарини сақлаш йўлга қўйилди.

Одамларнинг кўнглини кўтариш, оз бўлса-да, эътибор кўрсатиш мақсадида беморларнинг таваллуд кунлари, турли байрамлар билан мунтазам равишда “SMS” орқали табриклаб туришни анъанага айлантирдик. Клиникамизга ташриф буюрганлар учун бепул Wi-Fi доим ишлаб туради.

Таҳлиллар натижалари, тавсияларни электрон равишда беморларнинг почтасига юборишни йўлга қўйганмиз. Зарур бўлиб қолганда, исталган вақт таҳлиллар қўл остингизда бўлади.

Беморлар сайтимиз орқали шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилишлари мумкин. Энди беморлар келиб, навбат кутиб бу ерда вақтини бекор ўтказмайди. Шифокорнинг бўш вақтини билиб, онлайн қабулга ёзилиб, қабулгача бошқа ишларини битириши мумкин. Тўғри одамлар бундай технологияларга энди-энди кўникишаяпти.

Дунёда кенг тарқалган, аммо бизда ҳали оммалашмаган cashback (кешбэк) хизматини биринчилардан бўлиб йўлга қўйдик. Бу хизмат тури мижозлар учун жуда қулай бўлиб, уларнинг пулини тежайди.

Оддий чегирма акцияларида кўпинча товар ва хизматларнинг асл нархини билмаймиз ҳам. Ҳақиқатан фойда қилаяпмизми, “ҳа” бўлса, қанча, неча пул? Бу саволга ҳар доим ҳам жавоб топа олмаймиз. Электрон пуллар борасидаги янги инновацион технологиялар эса неча пул тежаётганингизни тийин-тийинигача кўрсатиб туриш имконини бермоқда.

Ҳозирда Hi-tech банки билан шундай шартнома имзоладик. Шу банкнинг пластик карталари билан келган беморларнинг муассамизда сарфлаган пулининг бир қисми қайтиб карточкасига тушади.

Саломатлик ва нархлар

Шифокор нафақат саломатлигингиз, балки бюджетингиз ҳақида қайғурса, қандай яхши! Клиникамиз нархлар мослашувчанлиги принципига амал қилади. Ишонмасангиз, сайтимизда жойлаштирилган прайс-листни кўриб чиқишингиз мумкин.

Бундан ташқари, беморларга енгиллик яратиш учун комплекс хизматлар учун арзонлаштирилган нархларни жорий этилган. Ундан ташқари, тиббий хизматларимиз учун “Click” тизими орқали тўлаш имкониятини яратганимиз кўпчиликка маъқул келди.

Муваффақиятимиз калити..

Бир неча йиллардан бери Республиканинг етакчи клиникалар сафида туришимизнинг ўзига хос сири — бу ҳар доим юқори сифат, олий даражадаги сервис, нархларнинг мослашувчанлиги ва менежментда янги инновацион технологиялардан фойдаланишимиз, соҳада янгилик ва халқ учун енгиллик яратишга уринишимиз деб биламан. Таҳлиллар, тадқиқотларни замонавий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу юксак технологияларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишимиз керак. Бу бироз кўпроқ вақтимизни олади, янада эътиборлироқ бўлишимизни, ходимларимизнинг янада масъулият билан ёндошишини талаб этади.

Ҳозирда ҳукуматимиз томонидан соғлиқни сақлаш борасида хусусий тармоқ фаолиятини кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳусусан, берилаётган солиқ имтиёзлари, хусусий клиникалар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларининг кенгайиши кабилар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш имкониятини кенгайтирмоқда. Биз давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ва кўрсатилаётган ишончдан илҳомланиб, инновацион технологияларга асосланган тиббий-ижтимоий лойиҳалар сафини кенгайтириб бораверамиз.

Батафсил маълумотлар учун: www.salusvita.uz сайти ёки

+99871 150 0730, +99871 150 0731,

+99871 150 0732, +99871 150 0733 телефон рақамлари билан боғланишингиз мумкин.

ПОХОЖИЕ НОВОСТИ

Женское здоровье: советы Профилактика рака. Что нужно знать каждой женщине?
Клиника «SALUS VITA» запускает новый онлайн проект – «Здоровая жизнь». Наши главные принципы – оказание высококвалифицированной помощи и забота о…
Бесплатные консультации в клинике «SALUS VITA» ко дню защиты детей!
1 Июня - день защиты детей. В честь данного праздника клиника "Salus Vita" совместно с Askdoctor.uz и Kliniki.uz проводит бесплатный…
 Написать врачу
Задать вопрос врачу Оставьте свое сообщение в этой форме, и мы получим его на e­mail и обязательно ответим!