Амалиётдан мисол:

35 ёшли бемор С. «Салюс вита»  клиникасига куйидаги шикоятлар билан  кулокда эшитишнинг пастлигига, кулок битиб колишига, аутофонияга,  кулокдаги шовкинга мурожаат килиб келди.

Анамнезидан: Бемор касалликни  шамоллаш билан боглайди.  Бемор бир неча йиллардан бери бурун ёндош бушликлари  сурункали яллигланиш касаллиги билан азият чекади.  Уй шароитида риноксил спрей, терафлю дори воситалари кабул килган, самара кузатилмаган.

ЛОР статус:

Отоскопия: АD et AS кулок супраси симметрик, сургичсимон усимта огриксиз, ташки эшитув йули кенг, тоза. Ногора парда бироз ичкарига тортилган. Перфорация йук. Эшитиш кобиляти пасайган.

Валсалва синамаси манфий.

Риноскопия: бурун ташки томондан узгаришсиз, бурун шиллик кавати кизарган, шишган. Бурун тусигида деформация бор. Умумий нафас йулида шиллик ажралмалар бор. Бурундан нафас олиш кийин. Хид сезиш сакланган.

Фарингоскопия: Халкум шиллик кавати тоза, узгаришсиз. Танглай муртаклари катталашмаган, танглай муртаклари лакуналарида паталаогик ажралмлар йук. Халкум орка девори кизарган.

Гизе, Преображенский симптомлари (-)

Жаг ости лимфа тугунлари катталашмаган, огриксиз.

Ларингоскопия: Хикилдок шиллик кавати узгаришсиз, товуш пардалари узгаришсиз, харакатчан , товуш ёруги кенг, нафас олиши равон.

 

Беморда куйидаги тахлил натижалари бор:

  1. Аудиометрия тахлили:
  2. Тимпанометрия тахлили:

 

 

«Салюс вита» клиника шароитида беморга Умумий кон тахлили Sysmex xs-1000 I” “Roche Diagnostics” (Швейцария) гематологик анализаторда умумий кон тахлили утказилди. Умумий кон тахлили натижаларида яллигланиш жараёни белгилари аникланди.

Ташхис: Икки томонлама евстахиит.

Беморга антибиотикотерапия, деконгенсантлар, антигистамин дори воситалари, евстахий найи катетеризацияси, Полицер усулида хаво юбориш, пневмомассаж  ва махаллий евстахий найи сохасига  курук иссиклик, УВЧ муолажаси тавсия этилди. Тавсия этилган муоалажалардан сунг беморнинг динамикада ахволи яхшиланди.

Бемор Махаллий ЛОР шифокори назоратига тавсия этилди.

Врач оториноларинголог: Насириллаева Ойдин Бахтияровна.

 Написать врачу
Задать вопрос врачу Оставьте свое сообщение в этой форме, и мы получим его на e­mail и обязательно ответим!